Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!

Sherzod Nurmatov
1 дек 2025, 15:28
"Навбаҳор" футбол клуби Тимур Кападзени янги бош мураббий сифатида расман таништирди.

"Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Томонлар ўзаро шартнома имзолади.

Тимур Кападзе – Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, мураббийлик фаолияти давомида ёшлардан тортиб миллий терма жамоагача бўлган турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда йирик натижаларга эришган.

"Навбаҳор" ФК раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради.

Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Аввалроқ Кападзе тез орада "Навбаҳор" устози сифатида таништирилиши ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia