Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2026
"Темирйўлчилар" ўтган мавсум "Насаф"да ўйнаган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев билан битим тузди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Клубимиз тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири Шуҳрат Муҳаммадиев яна биз билан.

"Локомотив" таркибида 116 ўйин ўтказиб, 1 гол ҳамда 14 ассист қайд этган Шуҳрат Муҳаммадиев янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади", – дейилади хабарда.


Аввалроқ "Локомотив" уни ортга қайтаришга яқинлиги ҳақида маълум қилган эдик. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати