Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси

Khoja
10 янв 2026
Сўнгги мавсумни Қозоғистонда ўтказган Шаҳбоз Умаров 5 йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди.

У "Бунёдкор" жамоаси билан шарнома имзолади.

Умаров фаолияти давомида  ОКМК, "Энергетик-БГУ", БАТЭ, "Ордабаси", "Турон" "Тобол" жамоалари либосида тўп тепган. 

Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолияти давомида 180 та баҳсда майдонга тушиб, 18 та гол ва 23 та ассист қайд этган.

26 ёшли футболчи фаолияти давомида "Ордабаси" билан Қозоғистон чемпионатида олтин медалларга эга чиққан.  Шунингдек, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатлар кубоги соҳибига айланган.


KhojaМуаллиф
Манба: @fcbunyodkorofficial