Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси

Sherzod Nurmatov
8 янв 2026
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Жамоамиз таркибини ёш ва иқтидорли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Футбол клуби 22 ёшли дарвозабон Отабек Боймуродов билан шартнома имзолади.

Отабек U-20 Осиё чемпиони ҳамда 2023 йилда юртимизда бўлиб ўтган турнирнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. Қитъа биринчилигидаги муваффақиятли иштироки унга Аргентинада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етиб борди.

Шунингдек, Боймуродов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган.

Клуб миқёсида Отабек “Пахтакор” ва “Бухоро” жамоалари шарафини ҳимоя қилган", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати