Евро-2016 чемпиони Жозе Фонте "Лилль" жамоасига ўтди.
Бу ҳақда "Лилль" матбуот хизмати хабар бермоқда. У эркин агент сифатида ушбу жамоа билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бунгача у "Дальян Ифан" жамоаси таркибида ўйнаётганди.
ЖЧ-2018да у Португалия термаси таркибида 4 учрашувда қатнашди.