Расман: "Ал Насср" яна бир легионернинг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
18 июл 2023, 19:51
"Ал Насср" матбуот хизмати Секо Фофана билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Олдинроқ маълум қилинганидек, Саудия Арабистони клуби трансфер учун "Ланс" клубига 30 млн евро тўлайди. 

Фофана 2022/23 йилги мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/AlNassrFC_EN