

Каталония клубининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Рафинья клубнинг топ-50 тўпурарлари рўйхатига кирди.
Рафинья ўтган йилда барча турнирларда 57 ўйинда қатнашиб, 34 гол ва 26 ассист қайд этди. Вингер ЕЧЛда 13та гол уриб, турнир тўпурари ҳамда 8 ассист билан энг яхши ассистент бўлди. Каталония клуби билан у мамлакат кубоги, суперкубоги ва чемпионлигини қўлга киритди.
Рафинья "Барселона" таркибида умумий ҳисобда 160 баҳсда иштирок этиб, 63 бора рақиблари дарвозасига йўл топди. Шунингдек, 55 голга ҳаммуаллиф бўлди.



