

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
"Сабаҳ" аввалига Ҳаял Алиев, Аарон Малуда ва Жой-Лэнс Микелснинг голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Аммо, "Қорабоғ" бунга қадар шунча гол билан жавоб қайтарди. Педро Бисальо, Кевин Медина ва Мусо Қурбонли рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Сабаҳ" Озарбайжон чемпионатида 22 ўйиндан сўнг 53 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда, 21 та ўйинда 46 очко тўплаган "Қорабоғ" эса иккинчи ўринга жойлашган.
1 мар 2026, 20:00
Qarabağ — Sabah

3 – 3
Тугади






