

Мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаган "Андижон" бу турда Навоийда "Қизилқум" билан куч синашди. Ўйинда дарвозаларга 3 та гол урилди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эндиликда "бургутлар" 3-турда Фарғонада "Нефтчи" синовидан ўтади. Ўйин 10 март куни "Истиқлол" стадионида бўлиши режалаштирилган. "Қизилқум" эса шу куни сафарда "Машъал" меҳмони бўлади.



