

Қизиқарли кечган тўқнашувда навоийликлар "шерлар"га 0:2 ҳисобида енгилди. "Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни енгишнинг уддасидан чиқа олаётгани йўқ. Жамоа илк ва ҳозиргача ягона ғалабасини 2001 йилги мавсумнинг 20-турида Тошкентда қўлга киритган.
Ўша мавсумда Сергей Шевченко бошчилигидаги жамоа бу ишни бажара олган. Ундан бир йил олдин ҳам Шевченко пойтахтдан бир очко билан қайтган. Мутахассис кетма-кет икки йил "шерлар"дан сафарда очко олган клуб тарихидаги илк мураббий ҳисобланади.
2001 йил. 20-тур
"Пахтакор" — "Қизилқум" 1:2
31.07.2001. 7 000 томошабин.
Голлар: Неъматулло Қутибоев — Спартак Муртазоев, Арслон Толипов.
Акмал Рустамов шогирдлари 2-турни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.



