Пуйоль "Барселона" мухлисларига мурожаат қилди

Alisher
23 сен 2021, 13:07
"Барселона" собиқ сардори Карлес Пуйоль Каталония клуби мухлисларига мурожаат қилди.

"Кўк-анорранглилар" Ла Лигада 4та ўйиндан сўнг жадвалнинг 6-ўрнини эгаллаб туришибди.

"Бу қийин пайтлар, аммо биз бирлашсак ва жамоани қўллаб-қувватласак, олдинга қараб ҳаракатланиш осон бўлади", - деб ёзди Пуйоль Instagram саҳифасида.

"Барселона" бугун меҳмонда "Кадис" билан ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/carles5puyol