

Франциялик ярим ҳимоячининг хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда ва клуб футболчининг атрофидаги инсонлар билан музокараларни бошлади.
"Брест" Феврнинг сотувидан 20 миллион евро миқдорида ишлаб олмоқчи. Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячига шунингдек "Байер", "Боруссия" (Дортмунд ва Мёнхен клублари), "Лидс", "Милан", "Ренн" ва "Ницца" клублари қизиқиш билдирмоқда.
22 ёшли француз жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.



