Пролига. Бугун 2-тур якунланади. Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади

Бугун Пролиганинг 2-тур учрашувларига якун ясалади.

Бугун мухлислар 3 та учрашув гувоҳи бўлишади. Фарғонада "ФарДУ" "ҚМУ Жайхун" жамоаси меҳмон қилади. Бухорода эса "Бухду" "Арал"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 16:00 да старт олади. Турнинг марказий учрашуви эса соат 15:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади. Ушбу стадионда "Каттақўрғон" ва "Шўртан" ўзаро баҳс олиб боради.

12 апрель

"КАТТАҚЎРҒОН" – "ШЎРТАН"

Бош ҳакам: Асадбек Қосимжонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Амал Султонов, Фаррух Бекмуродов

Назоратчи: Шуҳрат Каримов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

ФАРДУ – "ЖАЙХУН"

Бош ҳакам: Умиджон Раҳимжонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Расулжон Фозилов

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Мансур Саримсоқов

БУХДУ – "Арал"

Бош ҳакам: Диас Галеев

Ёрдамчи ҳакамлар: Аҳроржон Раҳматов, Аҳрор Ҳусанов

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов


Манба: