Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2026
Ўзбекистон Про лигасининг янги мавсумига пухта тайёргарлик кўраётган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси – "ҚМУ Жайхун" ҳамда "Арал" клублари ўзаро назорат баҳсида куч синашишди.

Учрашувда "Арал" жамоаси вакиллари фаоллик кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб жамоа сафида голларни Азизбек Бахрамов ва Махсет Калбаев киритди.

Мазкур жамоалар жорий йилги Про лига баҳсларида иштирок этишади. Қуръа натижаларига кўра, 1–турда жамоаларни қуйидаги рақиблар кутмоқда:

5–апрель: "Арал" – "Республика ФА"

6–апрель: "ҚМУ Жайхун" – "Каттақўрғон"


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia