Постекоглу "Тоттенхэм"нинг трансфер режалари ҳақида гапирди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2023, 22:47
"Тоттенхэм" бош мураббийи Ангелос Постекоглу клубнинг қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаси ҳақида гапирди.

"Чап оёқ ёки ўнг оёқ — фарқи йўқ. Бу тўғри ўйинчи бўлиши керак. Бизга таркибнинг кенглигини яхшилаш ва ротация имконияти учун бу позицияга яна бир ижрочи керак", — дейди Постекоглу.

Ҳозирда "Тоттенхэм"нинг биринчи жамоасида тўрт марказий ҳимоячи бор — Кристиан Ромеро, Мики ван де Вен, Эрик Дайер ва Эшли Филлипс. Марказда шунингдек чап ҳимоячи Бен Дэвис ҳам ўйнаши мумкин.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano