Постекоглу бу борада иккинчи бўлди

Mirjalol Normatov
7 июн 2025
Бугун "Тоттенхэм" Анге Постекоглуни истеъфога чиқарди.

Шу орқали австралиялик мутахассис Англия Премьер-лигаси клубларида Антонио Контедан кейин соврин ютибоқ истеъфога чиқариб юборилган иккинчи мураббий бўлди.

"Тоттенхэм" унинг қўл остида Европа лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб қилиб, 17 йил деганда илк марта соврин ютганди. Конте эса "Челси"даги сўнгги (2017/18) мавсумида Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида доғда қолдириб, совринга эга чиққанди.

Бироқ ушбу ҳолатлар якунда мураббийларнинг истеъфоси учун ҳалақит қилмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal