

Футболка Португалия терма жамоаси учун анъанавий бўлган қизил рангда ишланган бўлиб, яшил ҳошиялар ва тўлқинсимон нақшлар билан безатилган.
"Либос дунёнинг энг йирик футбол аренасида ўзини намоён қилишга тайёр бўлган Португалия терма жамоасининг кучи ва океан қувватини акс эттиради. Тўлқинсимон нақш ва яшил деталлар билан безатилган афсонавий қизил асос мамлакатнинг денгиз билан боғлиқ илдизлари ва унинг қўрқмас руҳидан далолат беради.
Ушбу дизайн янгилик яратиш учун туғилган ва ватан либосига бўлган муҳаббат учун ўйнайдиганларга бағишланади", – дейилади Португалия футбол федерацияси хабарида.




