Почеттино ечиниш хонасида футболчиларга хабар қолдирди

Alisher
22 ноя 2019, 14:05
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино ва унинг мураббийлар штаби "Тоттенхэм"нинг ечиниш хонасида футболчиларга хабар қолдирди.

Воқеа жойидан олинган суратларни унинг ёрдамчиси Жезус Перес ўзининг "Twitter" саҳифасига жойлади.

Шу қаторда Перес ҳам Лондон клубидан истеъфога чиқарилган эди.

- Барчангизга катта раҳмат, биз ҳали хайрлашмаймиз. Сизлар доим бизнинг юрагимизда қоласиз, - деб ёзилган доскада.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/jesus_perez