Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди

Sherzod Nurmatov
16 фев 2026, 11:24
Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2 ўйинларида фаолият олиб боради.

17 февраль куни Малайзиянинг Жоҳор шаҳрида бўлиб ўтадиган "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) – "Виссел Кобе" (Япония) жамоалари ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.

Элит ОЧЛ

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Тўртинчи ҳакам: Аскер Нажафалиев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVARАбдурашид Худойберганов


17 февраль куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ал Ҳуссайн" (Иордания) – "Истиқлол" (Эрон) жамоалари ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.

ОЧЛ 2

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шаюсупов, Акмал Гиёсов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVARАкобирхўжа Шукуруллаев


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази