Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
2 май 2017, 23:38
Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кеча, 1 май куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрига етиб келди.

Бугун, 2 май куни Мочинов шогирдлари Грузия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон ёшлар термасидан голларга Худоёрхон Саъдуллаев ва Георгий Аҳмедов муаллифлик қилди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 4 май куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўртоқлик учрашуви
Тбисили, Грузия
2 май, сешанба

Грузия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 4:2

Голлар:
Акаки Кимеридзе (4, 45), Бека Кавтарадзе (15), Михаил Эргемлидзе (54) – Худоёрхон Саъдуллаев (45), Георгий Аҳмедов  (69)

Огоҳлантиришлар: Михаил Эргемлидзе (54), Жаба Касрелишвили (59),  Тамаз Бабунадзе (90) – Абдулазиз Ёқубов (3), Иброҳим Йўлдошев (33)  

Четлатишлар: Михаил Эргемлидзе (87), Тамаз Бабунадзе (90) – Иброҳим Йўлдошев (39)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com