Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
18 сен 2025, 10:45
Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Черногорияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Ўсмирларимиз бугун мазкур йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин соат 19:30да бошланади. 

Маълумот учун, вакилларимиз черногориялик тенгқурларига қарши навбатдаги учрашувини 20 сентябрь куни ўтказади. Бундан ташқари 23 ва 25 сентябрь кунлари Венгрия билан куч синашиши кўзда тутилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати