Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади

Sherzod Nurmatov
10 мар 2026
Миразиз Мирзаҳмедов бошчилигидаги жамоа 10-18 март кунлари Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

U-15 терма жамоаси йиғиннинг иккинчи қисмини 18-24 март кунлари Қирғиз Республикасида давом эттиради ҳамда халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади.

Мазкур турнирда Ўзбекистон (U-15), Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Қозоғистон U-16 терма жамоалари билан рўбарў келади.

Жамоа турнир доирасидаги учрашувларини 20, 22 ва 24 март кунлари ўтказади.

Мураббийлар томонидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати