

Қайд этилишича, мутахассис "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб, майдоннинг ҳолатини ўрганмоқда.
Маълумот учун, миллий жамоа БАА билан ўйинни айнан шу майдонда ўтказади. Баҳс 5 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби ЖЧ йўлланмаси ўртада турибди. Ушбу ўйинда жамоани ҳатто дуранг ҳам қониқтиради.
Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олиши ҳақида хабар берган эдик.



