Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар

Sherzod Nurmatov
12 сен 2025, 16:08
Сўнгги бор Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоасида фаолият юритган Фотиҳ Теримга Чехиядан таклиф бор.

Маълумотларга кўра, Чехия футбол ассоциацияси Иван Гашек билан хайрлашиш истагида.

Ассоциация бош мураббийликка 5 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Булар – чехиялик мураббийлар Михал Билек, Любош Козел, Йиндржих Трпишовский, Мирослав Коубек ва Ўзбекистон томони оғиз солган тажрибали мутахассис Фотиҳ Терим.

Аввалроқ 71 ёшли мутахассисга ЎФАдан таклиф тушгани ва у таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўрагани маълум қилинган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Haber Global