Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради

Khoja
28 ноя 2025, 09:03
Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Денис Иванков тез орада Суперлигада иш бошлайди.

Тажрибали мутахассис янги мавсумни ОКМК сафида бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Иванковнинг сўнгги иш жойи "Нефтчи" ҳисобланади. Денис Иванков бунга қадар фаолияти давомида "Машъал", "Княжа", "Насаф", "Пахтакор", "Лиепая", Ўзбекистон ОТЖ, МТЖда дарвозабонлар билан шуғулланган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia