Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди

Iskandarov Abdulaziz
23 авг 2025
Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари айни пайтда Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб туришибди.

Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ташкилот Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва  Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" клуби машғулотларида меҳмон бўлишди. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепади.

Аввалроқ "Манчестер Сити"ни ҳам ўз ичига олган компания Ўзбекистонда клуб сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia