Ўзбекистон — Гонгконг ўйини ҳакамлари маълум

Alisher
24 мар 2024
Ўзбекистон 26 март куни ўз майдонида Гонгконгни қабул қилади.

Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Мазкур учрашувда иорданиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмед Фаисал Ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Обейдат Айман ва Муҳсен Аҳмад ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Араҳаф Муҳаммад ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 26 март куни соат 19:30да "Бунёдкор" стадионида старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати