Осиё кубоги. Қизларимиз тарихий натижани қайд этишди

Кеча қизлар ўртасидаги U-20 Осиё кубогининг учинчи тур баҳслари якунланди.

Ушбу турда терма жамоамиз Иорданияга қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Осиё кубоги мусобақасининг чорак финалига йўл олди.

Ушбу босқичда жамоамизга Хитой U-20 терма жамоаси рақиблик қилади. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди. Олға Ўзбекистон!


Манба: @ayollar_futboli