

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва 90-дақиқада захирага олинди. Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз 79-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Баҳс 3:1 ҳисобида "Сабаҳ" фойдасига ҳал бўлди.





