Оливер Кан "Бордо" эгасига айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
3 янв 2025, 18:48
Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан "Бордо"ни сотиб олмоқчи.

Манбага кўра, "Марсель" собиқ президенти Жак-Анри Эйро декабрь ойида француз клуби хўжайини Жерар Лопесга эҳтимолий харид шартлари ҳақида дастлабки маълумотни сўраган. Тадбиркор ва инвестор Кан номидан мурожаат билан чиққан.

"Бордо" Франция чемпионатининг тўртинчи дивизионида қатнашади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sudouest.fr