


Бундеслигадаги ёрқин ўйинлари туфайли "Голич" лақабини олган собиқ футболчи фаолияти давомида "Гамбург", "Бавария" ва "Вальфсбург" сингари машҳур жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
У айни пайтда Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи ҳисобланади. Ивица бу лавозимни 2021 йилнинг 23 март куни (Виктор Гончаренко истеъфога чиқарилгач) эгаллади. Унинг шогирдлари айни пайтда РПЛ мусобақа жадвалида 6-бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Олич "армиячилар" шарафини 2003-2006 йилларда футболчи сифатида ҳам ҳимоя қилган эди.



