ОКМК назорат учрашувида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди

ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ва "Навбаҳор" Тошкентда назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилди. Пойтахт вилояти вакиллари голларига Али Абдураҳмонов ва Риан Исломов муаллифлик қилган бўлса, Шоҳмалик Комилов “Навбаҳор” учун гол урди.

Назорат ўйини.
26 март
"Олимпия" машғулот стадиони.
ОКМК — "Навбаҳор" 2:1
Голлар:
Али Абдураҳмонов, Риан Исломов — Шоҳмалик Комилов


Манба: