

Мутахассислар Осиё футбол конфедерацияси Элита ёшлар футболи регламентининг уч юлдузли элита ёшлар схемасига тўлиқ аъзолик учун ЎФА томонидан топширилган аризани баҳолаш мақсадида юртимизга ташриф буюришди.
ОФК вакиллари Ўзбекистоннинг болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболи билан яқиндан танишиш ва футбол академиялар фаолиятини ўрганишни бошлашди. 27 январга қадар давом этадиган ўрганишлардан сўнг футбол академиялари, профессионал футбол клублари қошидаги академиялар юзасидан хулосалар тақдим этилади.



