ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди

Mirjalol Normatov
19 мар 2026
Осиё Футбол Конфедерацияси 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоклари мезбонлиги учун танлов жараёнини бекор қилди.

Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида маълумот бермоқда. Бу бутун дунёда мусобақалар тақвимига режалаштирилган ўзгартиришлар билан боғлиқ бўлиб, унда барча қитъа турнирлари жуфт йилларда (2032, 2036 ва ҳоказо) ўтказилади. Бундан ташқари, барча турнирлар бир вақтнинг ўзида ёки иккита қишки ёки ёзги трансфер ойнаси вақтида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунинг учун, 2032 йилги Осиё Кубоги учун танлов жараёни ФИФА янги тақвимни тасдиқлаганидан кейин қайта ўтказилади. Ушбу қайта танлов иштирокчилари рўйхатига жиддий таъсир қилиши аниқ.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/ANikimbaev