

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
"Мен уларнинг 1-2 нафарининг исмини биламан. Бу жуда ҳам қийин. Мен жамоада шерикларим билан "Эй, бро" дея мулоқот қиламан", - дейди Рами.
Жаҳон чемпиони қишда эркин агент мақомида "Сочи" таркибига келиб қўшилганди, аммо Россия жамоасида битта ҳам ўйин ўтказмади.
РПЛ 17 март куни коронавирус эпидемияси туфайли тўхтатилганди. Бунга қадар клублар 22та тур ўйинларини ўтказиб бўлишганди. "Сочи" жадвалда 24 очко жамғарган ҳолда, 12-ўринда бормоқда.
Манба: metaratings.ru



