

Бугун жамоа вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтди.



Митингда барча гуруҳ аъзолари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларига таълуқли тадбирлар билан таништирилди ва жамоалар либослари аниқлаштириб олинди. Унга кўра эртанги баҳсда номинал мезбон "Ал Садд" оқ, "Насаф" эса қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" ҳамда "Насаф" ўртасидаги учрашув 8 апрель куни 22:15 да старт олади.



