"Ньюкасл" эронлик футболчини трансфер қилмоқда

Mirjalol Normatov
22 янв 2019, 11:14
"Ахмат" жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Милад Моҳаммади январь ойидан бошлаб фаолиятини АПЛда давом эттиради.

25 ёшли футболчи "Ньюкасл"га ўтади. У "қарғалар" сафида жароҳат олган Пол Дамметнинг ўрнида ҳаракат қилади.

Муҳаммади ҳозирда Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Унинг трансфери яқин вақтларда эълон қилиниши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal