

L`Equipe нашри маълумотига кўра, яқинда Лига 1га кўтарилган "Париж" клуби тажрибали таянч яримҳимоячини трансфер қилишга жиддий қизиқиш билдирган. Ёзги трансфер ойнаси доирасида пойтахт клуби футболчи ўтказилиши бўйича музокаралар олиб борган, аммо саудияликлар билан келишувга эриша олмаган.
Кантенинг трансфер баҳоси тахминан 5 миллион еврони ташкил этади.



