Неманья Видич яқин орада "Црвена Звезда"да иш бошлайди

Mirjalol Normatov
10 фев 2020, 19:19
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Неманья Видич Сербия жамоаси раҳбарига айланиши мумкин.

"Republika" нашри хабарига кўра, Видич клуб бош директори лавозимини эгаллайди. У Звездан Терзич ўрнида иш бошлайди. Бу 2020 йилнинг ёзида амалга оширилади.

Видич "Црвена Звезда" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000-2004 йиллар давомида ушбу клуб таркибида 67 ўйинда 12 гол урган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Republika