

Водийнинг икки жамоаси бугун Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувларида майдонга тушади.
"Нефтчи" Болгариянинг "Септември" жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 16-00да старт олади. "Андижон"га Шимолий Македониянинг "Вардар" клуби рақиб вазифасини ўтайди. Баҳс 18-30да старт олади.



