

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Наманган клуби "Adidas" либосларидан фойдаланади.

"Team Sport" экипировка маркази раҳбари Расулбек Бекдурдиев бу масалада "Навбаҳор" президенти Отабек Саматов билан келишувга эришди. Шундай қилиб, "Навбаҳор" 2023 йилни "Team Sport" экипировка маркази томонидан етказиб берадиган "Adidas" либосларида ўтказади.



