"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди

Оқил Абдубарноев
15 фев 2026, 20:40
Қашқадарё вилоятида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Финал баҳсида Қаршининг "Насаф" U21 жамоаси Муборак шаҳрининг "Машъал-А" жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда "Насаф" тарбияланувчилари рақиб устидан тўлиқ устунликка эришиб, якунда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этди. Ушбу натижа орқали "Насаф" U21 жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, бош совринга эга чиқди.

ФИНАЛ

"Машъал-А" – "Насаф" 1:4

Голлар: Ҳабибуллаев Нодирхон (61) – Одилжонов Абдуллоҳ (8), Мирзабоев Араббой (24), Бўриев Бекзод (31), Ражабов Мансур (52)

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: "Насаф" U21

2-ўрин: "Машъал-А"

3-ўрин: "Супер Оил"

Шунингдек, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилар ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича тақдирландилар:

Энг яхши футболчи: Салоҳиддин Санақулов ("Супер Оил")

Энг яхши тўпурар: Суннат Ярашов ("Машъал-А")

Энг яхши дарвозабон: Акбарали Содиқов ("Насаф" U21)

Фото: Абдулла Дониёров


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia