Начо: "Беллингемда "Реал" ДНКси бор"

Mirjalol Normatov
7 ноя 2023, 22:13
"Реал" футболчиси Начо Фернандес жамоадоши Жуд Беллингемнинг "қироллик клуби"даги фаолиятининг старти ҳақида гапирди.

Мадрид клубидаги 14 ўйинида англиялик футболчи 13та гол урди.

"Олдин ҳам айтганман, унинг қонида "Реал" ДНКси бор. У жангчи, ғолиб, доимо рақобатлашишни ва ғалаба қилишни истайди.

Бу ердаги фаолиятини голлари билан ажойиб тарзда бошлади. Жуд "Реал"да ўйнашга лойиқлигини исботламоқда", - деди Начо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca