

Микель Артета шогирдлари барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилган сўнгги 16 та ўйиннинг фақат биттасида мағлубиятга учрашди.
"Канонирлар"нинг натижалари:
- 16 ўйинда 12 та ғалаба ва 3 та дуранг;
- Ягона мағлубият АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда (2:3) қайд этилган.
Бугун лондонликлар Англия лига Кубоги жавоб баҳсида "Челси"ни мағлуб этиб (1:0), мусобақа финалига йўл олди. Жамоа нафақат натижа, балки ўйин сифати бўйича ҳам айни дамда Европадаги энг кучлилардан бири бўлиб турибди.



