МЮ ёздаги илк йирик трансфер бўйича келишувга эришди

Khoja
26 май 2025
“Вулверхэмптон“ ҳужумчиси Матеус Кунья фаолиятини АПЛнинг бошқа бир жамоасида давом эттиради.

“Манчестер Юнайтед“ футболчини 74 миллион еврога сотиб олади. Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда. Бразилиялик футболчининг ўзи билан эса беш йиллик шартнома имзоланади.

Маълумот учун, Матеус Кунья якунланган мавсумда 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 6 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru