МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
8 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" 26 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Маркус Тавернье билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Футболчи "Борнмут" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Манбаларга кўра, трансфер ёзги трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин. Инсайдерларнинг таъкидлашича, Тавернье учун манкунианликларга рақобатчи бўлиши мумкин бўлган клублар орасида "Астон Вилла" ва "Ноттингем Форест" ҳам бор.

Маркус Тавернье 2022 йилда "Мидлсбро"дан "Борнмут”га ўтганди. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk