МЮ собиқ футболчиси Бразилияга йўл олди

Alisher Ostonov
30 авг 2025
Андреас Перейра "Фулхэм"дан "Палмейрас"га йўл олди.

Бразилия клуби 29 ёшли ярим ҳимоячи учун 10 миллион евро тўлади. Футболчи янги жамоаси билан 2028 йилнинг декабригача шартнома имзолади.

Перейра инглиз клубида 3 мавсум ўтказди. У ўтган мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

У бунгача "Манчестер Юнайтед", "Гранада", "Валенсия", "Лацио" ва "Фламенго" клубларида ўйнаган.

Андреас Бразилия терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: palmeiras.com.br