МЮ футболчиси жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес болдир мушаги жароҳатига шубҳа қилингани учун жамоасининг "Эвертон"га қарши ўйинини ўтказиб юборди.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Фаолияти давомида МЮда тез-тез жароҳатларга йўлиққан Мартинес ноябрь ойида 9 ойлик танаффусдан кейин майдонга қайтганди. 

28 ёшли футболчи АПЛдаги сўнгги 9 та ўйиннинг барчасида бошланғич таркибда майдонга тушганди.

Жамоадагилар ҳозирги муаммо уни 1-2 ҳафтага сафдан чиқаради, деган умидда.

Кеча тунда МЮ "Эвертон" билан баҳс юритиб, Беньямин Шешконинг голи эвазига зафар қучди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic