Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив"ни тарк этди

Alisher
8 июл 2022
Мавсум бошида "Локомотив" таркибига қўшилган Муҳаммаданас Ҳасанов ёзги трансфер ойнаси пайтида жамоани тарк этди.

"Қўқон-1912"дан "темирйўлчилар" сафига ўтган ярим ҳимоячи "Локо" таркибида кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. "Динамо" билан кечган баҳсда рақиб дарвозасига тўп киритган футболчи билан ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида шартнома бекор қилинди.

"Локомотив" ПФК Муҳаммаданас Ҳасановга ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ҳамда футболчининг кейинги фаолиятига омад тилайди", — дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати