

"A Bola" нашри маълумотига кўра, бу ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйинда Жанлука Престианни ва Винисиус Жуниор билан боғлиқ мунозарали ҳодиса билан боғлиқ. Винисиуснинг ҳаракатлари бўйича Моуринью бир қанча танқидли гаплар айтганди.
Булардан энг машҳури: "Винисиус ўйнаган стадионлардагина шундай ҳолатлар бўлмоқда", деган гапи бўлганди.
"Бенфика" навбатдаги учрашувини 21 февраль оқшомида "АВС САД" жамоасига қарши ўтказади. "Реал"га қарши жавоб ўйини 25 февраль оқшомида ташкиллаштирилади.



